- 2013-01-11
Саудия Арабистон қироли Италия ҳайъатига 30 минг евролик “Rolex” ҳадя қилди. Қимматбаҳо соатга етиша олмаган депутатлар меҳмонхонада жанжал чиқаришди.
Италия бош вазири Маттео Рензи 4 нафар вазир ва 6 депутат билан бирга 8 ноябрь куни Саудия Арабистонига қилган хизмат сафарида бўлган шов-шувли воқеа кун тартибига чиқди. Зиёратнинг илк кунида сууд қироли Салмон бош вазир Рензи ва қолган вазирларга 30 минг евролик “Rolex” соати, депутатларга эса 4 минг евролик соат ҳадя қилди. Депутатлар ўзларига “Rolex” соати берилмаганлиги учун бош вазир Рензи ва бошқа вазирларга норозиликларини билдиришди. Ҳатто баъзи вазирларни оғир шаклда ҳақорат қилишди. Тортишувнинг катталашишига сабаб бўлган нарса эса, депутатлардан бирининг вазирларга берилган “Rolex” соатини тортиб олмоқчи бўлгани эди. “Rolex” туфайли жанежал катталашиб, ҳатто баъзилари муштлашишгача борганлиги кеча Италия нашрларида бош саҳифаларда ўрин олди. Бу жанжални бостириш учун бош вазир Рензи Риёдда ҳадя этилган “Rolex”ни депуталардан бирига беришга мажбур бўлди.