Тарихий учрашув


  • 12 Июнь, 2018
  • 645

АҚШ президенти Дональд Трамп билан Шимолий Корея лидери Ким Чен Ин Сингапурда учрашди. Сингапурнинг Сентос курорт оролидаги саммитга аввал АҚШ президенти Трамп, ортидан Шимолий Корея раҳнамоси Ким Чен Ин келди учрашувлар расман бошланиши билан АҚШ ва Шимолий Корея орасида янги давр бошланди. Трамп, Шимолий Корея лидери билан учрашган биринчи АҚШ президенти бўлди.

Трамп Сингапурдаги музокаралар сўнгида “Жуда яхши ўтди” деди.

Дональд Трамп билан Ким Чен Ин орасида яккама-якка учрашув тугади. Айни дамда етакчилар ва мамлакатлар вакиллари ўртасида кенгайтирилган таркибда музокаралар давом этяпти. АҚШ томонидан, Трампдан ташқари, давлат котиби Майк Помпео, президентнинг миллий хавфсизлик бўйича маслаҳатчиси Жон Болтон ҳамда Оқ уй аппарати раҳбари Жон Келли қатнашмоқда. КХДР томонидан музокаралар столида Корея Меҳнат партияси раиси ўринбосари Ким Ён Чхоль, КМП МҚ халқаро бўлими мудири Ли Су Ён, КХДР ташқи ишлар вазири Ли Ён Хо бор.

Сешанба куни Трамп ва Ким Чен Ин якуний ҳужжатни имзолади. Ушбу ҳужжатга кўра Трамп Шимолий Кореяга хавфсизлигини кафолатлайди. Ким Чен Ин эса Корея ярим оролидаги барча ядро қуролларини йўқотади.


Бошқа мақолалар