Россия-АҚШ алоқалари таранглашмоқда


  • 18 Октябрь, 2016
  • 1076

Москва-Вашингтон орасидаги Сурия таранглиги ортди. Кремль эса уруш ҳозирликларига “Сафарбарлик борасидаги қонун”га ўзгартиришлар киритиб, АҚШга уруш сигналини берди. 

Россия-АҚШ орасида Сурия борасидаги тарангликнинг ортиши икки ўлка орасидаги алоқаларни янги босқичга олиб келди. Москва эса ўлкада урушга ҳозирлик кўрмоқда. Россия ҳукумати Вашингтонга “урушга тайёр бўлинг” маъносини билдирадиган бир қатор чора-тадбирлар олди.

1) Польша чегарасига S-400ларни ўрнатди

Россия Польша чегарасига яқин Калининград шаҳрига ядро ракета жанговор қисмларини элтувчи “Искандер-М” ракета комплексини ўрнатди. Москванинг бу ҳаракати урушда ғарб блокига қарши “огоҳлантирувчи” стратегия деб баҳоланди. 

2) Дипломатларга:Ўлкага қайтинг

Кремль ўтган ҳафта Россия президенти Владимир Путиннинг кўрсатмасига биноан бўлажак уруш сценарийларига қарши юқори лавозимли дипломатлар ва яқинларига “Ватанга қайтинг” деган чақирувда бўлди. 

3) Телевидениедан халққа “Сақланинг” хабари

Россия телеканаллари эса ядро урушига қарши халқнинг хавфсизлигини таъминлаш учун жонли эфирда “Ўзингизни урушга тайёр деб биласизми? Энг яқин бомбадан сақланувчи жойга қочинг” деган эълонлар берди.

4) АҚШнинг киберҳужумига қарши чоралар

Вашингтон жорий йилнинг 8 ноябрида ўтадиган президентлик сайловида Россия киберҳужум уюштириш мумкинлигини иддао этди. Кремль ҳам ҳужумларга қарши хавфсизлик чораларини олди. 

5) Сафарбарлик қонунига тузатишлар

Энг сўнггиси Россия ҳукумати бу ҳафта Дума парламентида узоқ вақтдан бери ўзгартирилмаган “Мажбурий сафарбарлик қонуни”га янги тузатишлар киритмоқчи. Бу тузатишлар қабул қилиниши аниқ бўлиб турибди. 

Россия 19 октябрда фазога 2 астронавтни олиб чиқадиган ракета учиришга тайёрланмоқда. Рус астронавтлари Шэньчжоу-11 номли ракетада фазога чиқишлари маълум қилиниб, парвозга Қозоғистонда тайёргарлик кўрилмоқда. Астронавтлар фазо лабораторияларига 2 кун ичида етиб боришлари билдирилди.

АҚШ вице-президенти Байден АҚШ вакиллари Россияни айблаган киберҳужумларга жавобан “Бизнинг имкониятларимиз бор ва сигнал берилади. У (Путин) вақти келганда буни билади. Вақтини эса биз белгилаймиз” деди.

Ҳиндистоннинг Гоа штатида тказилган BRICS йиғилишида иштирок этган Россия президенти Путин аъзо давлатларнинг террор билан қарорли бир шаклда курашиш кераклигини ҳамда халқаро кризисларнинг дипломатик ва сиёсий йўллар билан ҳал этилиши тарафдори эканлигини айтди. Путин “Халқаро кризислар фақат дипломатик ва сиёсий йўллар билан ҳал этилишини дастаклайман. Қандай шаклда бўлса ҳам ҳарбий босим сиёсатини ва бошқа ўлкаларнинг мустақиллигига дахл қилишни қабул қилмайман” деди. Путин АҚШ президенти Барак Обаманинг Россия 8 ноябрда киберҳужум уюштиради иддаосига эса “Бу Обаманинг хомхаёллари. Калла уларники, хоҳлаганларини хаёл қилсин. Бундай айбловларни қабул қилмайман” деб гапирди. 


Бошқа мақолалар