Ўрта Осиёдаги энг катта трансформатор


  • 16 Октябрь, 2023
  • 59

Ўрта Осиёдаги энг катта трансформатор Туркистонда йиғилди.

Туркистон вилоятида Ўрта Осиёда энг катта трансформатор йиғиб тугатилди. Ушбу трансформаторнинг узунлиги 13 метр, бўйи 10 метр бўлиб, оғирлиги 295 тоннага тенг. Ушбу гигант трансформатор йил бўйи “Alageum Electric” компанияси тарафидан йиғилди.

Уч фазали қуввати 250 минг киловольт-ампер ва 500 киловольт кучланишга эга трансформатор авваллари Ўрта Осиёда ишлаб чиқарилмаган. У бутун шаҳарни электр энергияси билан таъминлаш мумкин.

Яқин вақтларда ташкилот ушбу гигант трансформаторни МДҲ давлатларига экспорт қилишни режалаштирмоқда. Ҳозирги кунда катта ва блокли трансфоорматорни йиғиш бўйича лойиҳалар давом этмоқда. 


Бошқа мақолалар