Туркистонда янги автодром очилди


  • 17 Декабрь, 2022
  • 177

Энди Туркистон аҳолиси нафақат теорияни, балки амалий имтиҳонни ҳам шаҳардаги автоЦОНда топширишлари мумкин. АвтоЦОН Туркистон шаҳридан чиқишдаги “Қозоғистон 30 йиллиги” қишлоғи, Қазибек би кўчаси 51-уйда жойлашган. Авваллари автомобиль ҳайдаш гувоҳномасини олишни истовчилар амалий имтиҳон учун Чимкент ёки Сариағаш шаҳарларига бориш керак эди. Энди вилоят марказида ҳам имтиҳонларни топшириб, гувоҳнома олиш мумкин.

Бугундан бошлаб янги автодром хизмат кўрсата бошлади. Мажмуа майдони 1 гектар ҳудудга жойлашган. Бўлғуси ҳайдовчилар B, С1 ва Д1 категориялари бўйича имтиҳон топшириша олади. Автодромда ҳозирча 4 та KIA RIO, LADA GRANTA, IVECO микроавтобуси ва FOTON транспорт воситалари мавжуд.

Шу тариқа янги автодром очилиши билан давлат хизматлари кўрсатиш вақти ҳам қисқаради. Гувоҳнома олишни истовчилар энди вақт ва пул сарфлаб, қўшни вилоятларга бориб имтиҳон топширишдан қутулди. Гувоҳнома олиш осон ва қулай бўлди. 


Бошқа мақолалар