Алмати коллежида портлаш


  • 18 Ноябрь, 2014
  • 1294

Кеча 17 ноябрь куни Алмати шаҳридаги Мода ва дизайн коллежида чақириққача ҳарбий таълим (НВП) дарсида граната портлаб кетганди. Ушбу ҳодиса натижасида бир талаба қиз ҳалок бўлган ва 11 киши турли даражада жароҳат олган. 60 киши бинодан эвакуация қилинган. 4 нафар талаба реанимация бўлимида сақланмоқда. Маълум бўлишича дарсда ясама ўқув гранатаси ўрнига ҳақиқий ҳарбий граната олиб келинган. Ҳалок бўлган талаба қиз эҳтиётсизлик натижасида портлатиб юборган. Ҳозирда махсус комиссия тузилиб, ҳодиса таҳлил этилмоқда. Бу иш юзасидан жиноий иш қўзғатилди.


Бошқа мақолалар