- 2023-12-21
Жорий йилнинг 19 март куни Қозоғистонда Мажлис ва маслаҳатга депутатлар сайланади.
Қандай ҳужжатлар ёнида бўлиши керак?
Ҳар бир сайловчи шахсан овоз беради. Сизга бюллетень берилиши учун ёнингизда шахсни тасдиқловчи ҳужжат бўлиши керак. Овоз бериш ҳокимият шакллантирган рўйхат бўйича ҳар кимнинг яшаш жойига кўра амалга ошади. Рўйхатга Қозоғистон ватандоши бўлган ва 18 ёшга тўлган, озодликни чеклаш жойларида бўлмаган ҳар бир шахс киритилган.
Овоз бериш қандай бўлади?
Овоз бериш учун бюллетень сайловчига шахсини таслдиқловчи ҳужжатни кўрсатган тақдирда рўйхат бўйича берилади. Сўнгра сайловчи рўйхатга имзо қўйиб, кабинага яширин овоз бериш учун киради.
Сайловчи бюллетенда фамилиялари келтирилган номзод тўғрисидаги ўнг томондаги катакка исталган белги қўйиш ёки “Ҳаммасига қаршиман” деган қаторнинг тўғрисидаги катакка белги қўйиш билан ўз истагини белгилайди. Сўнгра бюллетенни овоз бериш қутисига ташлайди.
Агар сайловчи ўзи бюллетенни белгилай олмайдиган бўлса, у ҳолда комиссия аъзолари рўйхатга киритган ишончли вакил ёрдамидан фойдаланиши мумкин.
Агар сайловчи сайловга кела олмайдиган бўлса?
Баъзи сайловчилар соғлиги, касал оила аъзоси боқувчиси, шунингдек узоқ жойларда бўлгани учун сайловда иштирок эта олмаслиги мумкин.
Бундай ҳолларда сайлов комиссияси 19 мартга 12 соат қолгунча берилган сайловчининг ёзма аризасига мувофиқ сайловчининг олдига боришади.
Мажлисга қандай партиялардан номзодлар қўйилган?
Мажлис сайлови учун 7 партия қўйилган бўлиб, улардан 283 номзод иштирок этмоқда.
Бюллетенда партиялар қуйидаги тартибда жойлашган:
Amanat партияси.
“Ауыл” халқ демократик партияси.
Respublica партияси.
Қозоғистон халқ партияси.
“Байтак” Қозоғистон яшиллар партияси.
“Ақ жол” Қозоғистон демократик партияси.
Умуммиллий ижтимоий-демократик партияси.
Сайловга 7 та сиёсий партия қўйилган бўлиб, Қозоғистонниенг бир мандатли округларида 609 нафар номзод қўйилган. Улардан 525 нафари ҳеч қайси партия аъзоси эмас.