Мирзиёев “Ўзкомназорат” бошлиғини ишдан олди


  • 4 Ноябрь, 2021
  • 210

3 ноябрь куни ахборотлаштириш ва телекоммуникациялар соҳасида назорат бўйича давлат инспекцияси (Ўзкомназорат) “TikTok”, “Twitter”, “ВКонтакте” ва “Skype”ларга қўшимча “Telegram”, “Facebook”, “Одноклассники”, “YouTube” ҳамда “Instagram” ижтимоий тармоқларини ўлка ҳудудида чеклаб қўйди.

Кеча соат 19:15 да “Telegram” мессенджери фаолиятида, кейинроқ “Facebook”, “Instagram” ва бошқа ижтимоий тармоқлар фаолиятида узилишлар юз бергани бўйича хабарлар тарқалди.

Ўлка бўйича мессенджер ва ижтимоий тармоқлар чеклаб қўйилганидан бир неча соат ўтиб, Ўзбекистон президенти Шавкат Мирзиёев “Ўзкомназорат” бошлиғи Ғолибшер Зиёевни “нотўғри ва келишилмаган ҳаракатлари учун” ишдан бўшатди. Юз берган факт бўйича тергов-суриштирув ишлари олиб борилади.

Мирзиёев ўлкадаги ижтимоий тармоқ фаолиятини чеклашни “бир томонлама ва охиригача ўйланмаган” деб баҳолади.

Ҳозирги вақтга келиб, “Ўзкомназорат” сайтидаги “Telegram”, “Facebook”, “Одноклассники”, “YouTube” ва бошқа сайтларга чеклов қўйилганлик ҳақидаги хабар олиб ташланган ва ижтимоий тармоқлар одатдагидек ишламоқда. 


Бошқа мақолалар