- 2018-07-03
Туркия ўз хавфсизлик соҳаларидаги тажрибаларини дўст ва биродар ўлкалар билан бўлишишда давом этмоқда.
Хавфсизлик бош бошқармаси тарафидан сўнгги уч йилда жами 78 мутахассислик дастури ташкил этилиб, ушбу дастурлардан жами 1274 нафар ўзбек ходими фойдалангани эълон қилинди. Шу билан бирга жандарма бош қўмондонлиги ҳам бугунгача 164 ўзбек ходимига таълим берган. Жорий йилда Ўзбекистон ички ишлар вазирлигига 86, миллий гвардия ходимларига эса 75 мутахассислик курси берилиши режалаштирилмоқда. ҲозиргачаТуркия хавфсизлик бош бошқармаси бўлимлари томонидан 75 хорижий ўлка полиция ташкилотига 2 минг 140 таълим курси давомида жами 35 минг 308 ходимга таълим берилган.
Ўзбекистон билан ҳарбий тажрибаларини бўлишаётган Туркия керак бўлганда инвентардаги тизимлар билан платформаларни назорат қилиш ва модернизациялаш бўйича ҳам ҳамкорлик қилишини таъкидламоқда.