Месси “Барселона”га қайтмоқчи


  • 23 Ноябрь, 2021
  • 14

Франциянинг “Пари Сен-Жермен” футбол жамоаси ҳужумчиси Лионель Месси Каталониянинг “Барселона” жамоасига қайтиш истагида эканлигини билдирди.

Месси “Marca” журналига берган интервьюсида “Мен ҳар доим қачонлардир “Барселона”га қайтишим ҳақида айтиб келганман. Чунки у жой менинг уйим ва мен жамоага қўлимдан келганича ёрдам беришни истайман. Агар мен жамоага ёрдам бериш имкониятим бўлса, албатта, клубга қайтишни хоҳлаган бўлардим” деди.

Эслатиб ўтамиз, Месси 2003-2021 йилларда тўп сурган “Барселона” жамоасини 2021 йил август ойида тарк этиб, Франциянинг ПСЖ жамоасига ўтганди. Ушбу мавсумда аргентиналик ҳужумчи Франциянинг биринчи лигасида 6 ўйинда қатнашиб, битта голни ўз номига ёзганди.


Бошқа мақолалар