Ҳамқишлоғимизга давлат ордени берилди


  • 21 Декабрь, 2021
  • 224

Қорачиқ қишлоғи фарзанди, илғор механизатор Жумадулла Файзулла ўғли Ирисметов Қозоғистон Республикаси президенти Қосим-Жўмарт Тўқаевнинг буйруғи билан 3-даражали "Еңбек даңқы" (Меҳнат шуҳрати) ордени ва фахрий ёрлиғи билан тақдирланди.

Бу юксак орден давлат мукофоти ҳисобланади. Шу кунга қадар мустақил Қозоғистон давлат ордени билан фақат бир ҳамқишлоғимиз - таниқли тадбиркор ва меценат, “Турон” деҳқон хўжалиги раиси, эл оғаси Ҳабибулла ака Азимовгина “Парасат” ордени билан тақдирланган эди. Мана энди Жумадулла Ирисметов хам шундай давлат мукофотига сазовор бўлди.

Мукофот муборак бўлсин!  


Бошқа мақолалар