Туркистонда муз саройи қурилади


  • 6 Март, 2023
  • 181

Туркистон шаҳрида муз саройи қурилиши давом этмоқда. Бу ҳақда объектни қураётган ширкат бош муҳандиси Саян Қурманов хабар берди.

Қурилиш компанияси вакили сўзига кўра, муз саройи 1200 томошабинга мўлжалланган. Ер ости бетон ишлари ва том қисми бутунлай ниҳоясига етган. Ички пардозлар ишлари 90%га бажарилган, керакли жиҳозлар 85% етказилган. Қолган жиҳозлар етказилиши март ойининг ўрталарига режалаштирилган.

Қурманов “Туркистон тарихида биринчи марта қишки спорт ўйинлари билан профессионал тарзда шуғулланиш мумкин бўлади. Муз саройи учун керакли жиҳозлар Италиянинг “Itema” компаниясидан келтирилмоқда. Муз генераторлари эса Канададан келтирилди. Трансформацион бортлар Финляндияда ишлаб чиқарилган. Унинг ўзига хослиги фигурали учиш ва хоккей майдонларини илғор технология ёрдамида алмаштириш мумкин. Яъни ҳимоя бортлари автомат равишда силжийди. Бу воситасида муз саройидан бир неча тур спортларда фойдаланиш мумкин. Ўлкамизда бунинг аналоги йўқ. Муз саройининг қурилиши туркистонликларга келгусида қишки спорт ўйинларида юқори чўққиларни эгаллашда ёрдам беради деб ишонамиз” деди.


Бошқа мақолалар