Чимкентда янги ҳоким


  • 24 Апрель, 2012
  • 1389

Бугун Чимкентда янги шаҳар ҳокими тайинланди. Бу лавозимга Молдасеитов Қайрат Кусеинович ўтирди. Янги ҳоким шаҳар йиғилишида таништирилди. Қайрат Молдасеитов 2009 йилдан бери Туркистон шаҳар ҳокими эди. У иккита мутахассисликка, яъни ўрмон хўжалиги инженери ва ҳуқуқшунослик бўйича олий маълумотга эга.
Собиқ шаҳар ҳокими Арман Жетписбай Чимкент ҳокими лавозимида 2008 йилдан бери ишлаб келган. Ҳозирча уни бошқа лавозимга ўтказилганлиги ҳақида хабар берилмади. Чимкент шаҳар раҳбариятининг нима сабабдан алмаштирилганлиги маълум эмас.


Бошқа мақолалар