Смартфонлар учун қайта тикланадиган ойна


  • 6 Апрель, 2017
  • 976

Олимлар смартфонлар учун қайта тикланадиган ойналар ишлаб чиқди. Калифорния университети тадқиқотчилари бевосита қайта тикланиш хоссасига эга материал ишлаб чиқишди. Янги материал “шаффоф, ўзини қайта тиклайдиган ва жуда эластик” деб таъирфланмоқда. Бундан ташқари у электр токини эркин ўтказади.

Ундан смартфон ойнаси ёки кўзойнак сифатида фойдаланиш мумкин. Материалнинг ихтирочиларидан бири Чао Ванг “Х одамлар” фильмидаги қаҳрамон Росомаханинг жароҳатлари ўз-ўзидан соғайиб кетишини кўриб, илҳомланганини айтди. Аввалроқ “Apple” компанияси янги iPhone  учун 70 миллион OLED-дисплейга буюртма бергани маълум бўлганди. 


Бошқа мақолалар