Зидан “Реал”дан кетди


  • 28 Май, 2021
  • 272

Зинаидин Зидан Мадриднинг “Реал” жамоаси бош мураббийлигини тарк этди. Бу ҳақда футбол клубининг расмий сайтида маълум қилинди.

Хабарда “Нинаидин Зидан клубнинг бош мураббийлик лавозимидан кетишни истади. Биз унинг қарорини ҳурмат қилиб, унинг профессионаллигига, ишга содиқлигига миннатдорчилик билдиришимиз керак” дейилган.

Бундан ташқари хабарда “Зидан – “Реал” учун жуда қадрли. У мураббий ва футболчи сифатида юқори дражаларга етди” деб ёзилган.

Франциялик мураббий аввал ҳам 2018 йил Чемпионлар лигасида ғолиб бўлганидан кейин жамоани тарк этганди. лекин 2019 йил март ойига келиб, яна Мадрид жамоасига мураббий бўлди. Жорий йилда “Реал” Испания чемпионатида иккинчи ўринни эгаллаб, Чемпионлар лигасида ярим финалгача етиб борди.

Зидан “Реал” мураббийи сифатида 3 марта Чемпионлар лигаси ғолибига, 2 марта Испания чемпионати, ўлка суперкубоги, клублараро жаҳон чемпионати ва УЕФА суперкубоги ғолибига айланди.


Бошқа мақолалар