- 2019-07-23
Ақтўбедаги ёқилғи қуйиш шахобчасида газ-ҳаво аралашмаси портлади. Воқеа 21 февралдан 22 февралга ўтар кечаси соат 4 ларда содир бўлди.
“Альтаир” номли шахобчада газ-ҳаво аралашмаси портлаши натижасида 600 квадрат метрлик бино қулаган. Шахобча ичида ва ёнида бўлган 11 та автомобилга зарар етган. Портлашга автомобиль газ ускунасидан чиққан газ сабаб бўлган.
Фавқулодда вазиятлар вазирлиги “Ҳодиса юз бергандан сўнг зудлик билан 1954 йили туғилган қоровулни қидирув-қутқарув ишлари олиб борилди. Натижада бино девори парчалари орасидан унинг жасади топилди” деб маълум қилди.