Қирғизистондаги тўнтаришда ФЕТО изи


  • 12 Январь, 2024
  • 121

Қирғизистон миллий хавфсизлик давлат қўмитаси халқни исёнга кўтариб давлат тўнтариши қилишга уринган гуруҳни қўлга олди. Операция вақтида икки киши ҳибсга олиниб, тинтув вақтида ФЕТО бошчисига оид китоб топилгани диққатни тортди.

Миллий хавфсизлик қўмитаси баёнотида халқни исёнга кўтариш учун тайёргарлик кўрган бир киши билан АҚШдаги баъзи шахслардан маблағ ўтказишни режалаштирган бир шубҳалининг ҳибсга олингани маълум қилинди.

“Ҳукуматни куч билан қўлга киритишга уринишга тайёргарлик” айби билан қидирувга берилган Имомиддин Ташев ва Тилекмат Куренов ҳибсга олинган гумондорларни қўллаб-қувватлаганлиги билдирилган баёнотда шубҳаланувчилар Ташевнинг тайёргарлик ва ташкилотчиликнинг моддий таъминотчиси бўлганлиги борасида ифода берганликлари қайд этилди.

Баёнотда операция доирасида Ташевнинг уйида тинтув ўтказилиб, люкс автомобиллар, пул ва қимматбаҳо тақинчоқлар муосдара қилинганлиги айтилди.

Миллий хавфсизлик давлат қўмитаси ўтказилган тинтув фаолияти бўйича фотосуратларни эълон қилди. Бир фотосуратда ётоқхонада ФЕТО бошчиси Фетулла Гулен муаллифлигидаги “Йўл мулоҳазалари” китоби эътиборни тортди.

Имомиддин Ташев 2023 йил ноябрь ойида мулк соҳибларининг шикояти бўйича қўмита тарафидан ҳибсга олинган ва гаров эвазига озодликка чиқарилганди.

2021 йили ўтказилган президентлик сайловида номзод бўлган Ташев 9 январь кечаси эълон қилган видеосида хавфсизлик кучлари ҳақида турли иддаоларни гапириб, ҳукуматга “ҳаддингиздан ошдингиз” деганди.

Қўмита Қирғизистон қурувчи ширкат эгаси бўлган Ташевни қидирувга берди.

Қидирилаётганлардан яна бири Тилекмат Куренов эса ноқонуний намойиш ўтказиш айби билан ҳибсга олинган ва октябрь ойида озодликка чиқарилганди. Шундан кейин зудлик билан ўлкадан чиқиб кетганди.


Бошқа мақолалар