Қозоғистонда 15 ноябрда янги телеканал ишга тушади


  • 13 Ноябрь, 2015
  • 1330

“Таң” телеканали ўз форматини ўзгартиради. Бундан ташқари у ўзининг номини ҳам “ОҢ-ТВ” деб ўзгартирди. Ушбу ном қозоқ тилидан “Тўғри телевидение” деб таржима қилинади. Унинг инглизча транскрипцияси номга қўшимча маъно беради: “ON-TV”, яъни “Телевидениени қўш”.

“ОҢ-ТВ” янги форматда спорт-кўнгилочар, илмий ва бизнес кўрсатувларини эфирга узатади. Буларнинг ичида машҳур телесериаллар, Чемпионлар лигаси ва Европа лигаси матчларини тўғридан-тўғри эфирга узатиш, бизнес янгиликлар жой олади.

Кунига 6 маҳал “QazaqNews” ахборот кўрсатуви қозоқ ва рус тилларида янгиликлардан хабардор қилади.

“ОҢ-ТВ” телеканали Қозоғистонда 2015 йили 15 ноябрдан бошлаб эфирга узатилади. 


Бошқа мақолалар