- 2021-09-30
Илон Маск Трампнинг биринчи ҳукумат йиғилишида қатнашиб, кун тартибини ўзгартириб юборди. Давлат Самарадорлиги Бошқармаси (DOGE) ҳамраиси сифатида нутқ сўзлаган Маск, қабул қилган қарорлари сабабли “кўплаб ўлим таҳдидлари” олганини даъво қилди. Оқ уйдаги йиғилишга MAGA (Make America Great Again) қалпоқчаси ва “Tech Support” ёзувли футболкада келган миллиардер ҳукумат харажатларини кескин танқид қилди ва Трамп томонидан тўлиқ қўллаб-қувватланди.
Илон Маск АҚШ президенти Дональд Трампнинг биринчи ҳукумат йиғилишида иштирок этиб, баҳсли баёнотлар берди. Расмий лавозимга эга бўлмаса-да, у йиғилишда Мудофаа вазирлиги харажатларини қисқартиришни ёқлаб чиқди. Аммо энг эътиборли нуқта унинг таҳдидларга дуч келгани ҳақидаги иддаолари бўлди:
Маск йиғилишга “Tech Support” ёзувли футболка ва Республикачилар шиори бўлган “Make America Great Again” ёзувли қалпоқ билан ташриф буюрди. У нутқида АҚШ ортиқча харажатлар туфайли иқтисодий қийинчиликка юз тутаётганини таъкидлаб, шундай деди:
“Мудофаа вазирлигига жуда кўп маблағ сарфлаяпмиз. Фоиз тўловларига 1 трлн доллар кетаяпти. Агар шундай давом этсак, мамлакат иқтисодий инқирозга юз тутади. Бу ихтиёрий эмас, балки ҳал этилиши зарур бўлган масала. Шунинг учун бу ердаман.”
Йиғилиш давомида Трамп ҳукумат аъзоларидан баъзилари Маск билан келиша олмаётганини айтди, бироқ унга тўлиқ қўллаб-қувватловини билдирди:
“Илондан норози бўлганлар борми? Агар бор бўлса, уларни бу ердан чиқарамиз.”
Ҳукумат аъзоларининг айримлари Трампнинг бу сўзларини қарсаклар билан қўллаб-қувватлади.
Трамп Маскни ҳукумат харажатларини камайтириш бўйича олиб бораётган ишлари учун мақтади ва DOGE (Давлат Самарадорлиги Бошқармаси) билан ҳамкорлик қилиб, кераксиз шартномаларни бекор қилиш кераклигини таъкидлади. Оқ уйнинг маълумотига кўра, Трамп ҳукумат мулкларини бошқарувчи Генерал Хизматлар Идорасига кераксиз мулкларни сотиш бўйича режа ишлаб чиқишни топширган.
Маск расмий ҳукумат аъзоси бўлмаса-да, Трамп маъмуриятида DOGE'нинг ҳамраиси сифатида фаолият юритмоқда. Аммо Оқ уй суд ҳужжатларида Трамп ва унинг жамоаси DOGE'ни бошқариш ваколати Маск ва унинг ёрдамчиларида эканини таъкидлаган бўлса-да, Маск бу даъволарни рад этди.