“Coca-Cola” Россиядан кетади


  • 17 Июнь, 2022
  • 48

“Coca-Cola Hellenic Bottling Company” (HBC) компанияси Россия ҳудудида “Coca-Cola Company” бренди остида яхна ичимликлар ишлаб чиқариш ва сотишни тўхтатади.

Ҳозирги вақтда компания омборлардаги ичимликлар заҳирасини сотиб тугатмоқда.

Хабарда “Барча заҳиралар тугагач “Coca-Cola HBC” Россия ҳудудида “Coca-Cola” ёки “Coca-Cola Company”нинг бошқа брендларини ишлаб чиқармайди ва сотмайди” дейилган.

Компаниянинг май ойидаги баёнотида жорий йилнинг 8 мартидаёқ концентратларга бўлган буюртмалар тўхтатилганлиги айтилган.

Компания Россия бозорида “Coca-Cola”, “Sprite”, “Fanta”, “Schweppes”, “Powerade”, “Bonaqua”, “Fuzetea”, “Adez”, “Pulpy”, “Innocent”, “Rich”, “Моя семья” ва “Добрый” яхна ичимликларини ишлаб чиқарар эди.


Бошқа мақолалар