Саудияда рекорд даражада совуқ


  • 20 Январь, 2022
  • 281

Саудия Арабистоннинг миллий метеорология маркази ўлкада рекорд даражада ҳаво ҳароратининг пасайишини қайд этди.

Сўнгги 30 йилда ўлкадаги энг совуқ ҳаво ҳарорати минус 6 даража бўлиб, қиролликнинг шимолидаги Турайф туманида қайд этилди. Турайфда тунги музламалар кучли қор ёғиши билан давом этди. Бошқа шимолий ҳудудларда ёмғир ёғди.

Метеорология марказининг маълумотига кўра, аномал совуқ ҳаво ҳарорати ўлка шимолида ҳафта охиригача давом этади. Тез орада ўлканинг марказий ва шарқий ҳудудларида ҳам ҳаво совуб кетади. 


Бошқа мақолалар