Швеция ва Финляндия НАТО эшигида


  • 14 Апрель, 2022
  • 220

Финляндия бош вазири Санна Марин швециялик ҳамкасби Магдалена Андерссон билан учрашди.

НАТОга қўшилишини эълон қилган Украинанинг Россия тажовузига учраши ортидан эътибор Швеция билан Финляндияга қаратилди. Икки ўлканинг НАТОга аъзолик учун ариза беришини маълум қилиши ортидан Финляндия бош вазири Санна Марин расмий сафар билан Швеция пойтахти Стокгольмга учиб кетди.

Марин швециялик ҳамкасби Магдалена Адерссон билан кўришгандан кейин матбуот анжумани ўтказди. НАТО аъзолиги ҳақидаги саволга қарорини жуда қисқа вақтда эълон қилишини билдирди. НАТОга аъзоликнинг жуда муҳим мавзуга айланганлигига диққат қаратган Марин “Россия қўшнимиз ва ўртамизда узун чегара бор. Украинада нима бўлаётганини кўриб турибмиз. Албатта биз ҳам бунга қараб тайёргарлигимизни кўришимиз керак” деди.

Швеция бош вазири Адерссон ҳам яқинда НАТОга аъзолик бўйича бир қарорга келишларини билдирди. Андерссон аввалги чиқишларида Швециянинг қатъий равишда НАТОга қўшилмаслигини айтганди.


Бошқа мақолалар