Саудия шаҳзодаси Қозоғистонга келади


  • 15 Апрель, 2022
  • 192

Қозоғистон президенти Қосим-Жўмарт Тўқаев телефон орқали Саудия Арабистон ворис шаҳзодаси Муҳаммад бин Салмон билан гаплашди.

Президент ва шаҳзода икки ўлка орасидаги ҳамкорликнинг истиқболлари, ривожланиши ҳақида гаплашиб, тижорий ва инвестиция алоқаларини фаоллаштиришга эътибор қаратишди.

Тўқаев нефтокимё, қишлоқ хўжалиги, энергетика, молиявий хизматлар, туризм каби соҳалардаги яхши имкониятлар ҳақида сўз юритди.

Қосим-Жўмарт Тўқаев Муҳаммад бин Салмонни Қозоғистонга таклиф қилди ва таклиф шаҳзода тарафидан қабул қилинди.


Бошқа мақолалар