Озарбайжондан Туркияга улкан кўмак


  • 19 Апрель, 2023
  • 106

“Аср фалокати” деб номланган ва 6 февралда Туркияда юз берган зилзиладан кейин Туркияга илк ёрдам қўлини чўзган Озарбайжон қўллаб-қувватлашда давом этмоқда. “Бошчимиз Ҳайдар Алиев айтганидек, туркларнинг соғлиги бизнинг соғлигимиз, Туркиянинг қурилиши бизнинг қурилишимиз” деган Озарбайжон миллий мажлис депутати Одил Алиев зилзилаларнинг маркази бўлган Қаҳрамонмараш учун 100 миллион доллар ёрдам ажратилганлигини билдирди.

Қаҳрамонмарашда 6 февралда юз берган 7,7 ва 7,6 баллик зилзила шаҳарни ер билан бир қилди. 13 миллион кишига таъсирини кўрсатган зилзилада минглаб бинолар йиқилди, камида 50 минг киши ҳаётдан кўз юмди. Зилзила юз берган пайтдан бошлаб Япониядан Бразилиягача, Грециядан Исроилгача бўлган дунёнинг тўрт томонидан Туркияга ёрдам ёғилди. Илк ёрдам қўшни ва биродар ўлка Озарбайжондан келди.

Илк кунларда қутқарув ва тиббий ёрдам жамоалари билан кўмакка келган озарбайжонликлар ҳалигача моддий ёрдамларини давом эттирмоқда. Туркия-Хитой бизнесни ривожлантириш ва қўллаб-қувватлаш ташкилоти томонидан уюштирилган ифтор дастурида иштирок этган Озарбайжон миллий мажлис депутати Одил Алиев муҳим хабарлар билаш бўлишди.

Алиев “Зилзиладан кейин еттидан етмишигача бутун озарбайжонликлар Туркиянинг ёнида бўлишни истади ва ёнида бўлди ҳам. Президентимиз Қаҳрамонмараш учун 100 миллион доллар ажратди. Озарбайжон проспектининг янгидан қурилишига дастак бўламиз” деди. 


Бошқа мақолалар