Тожикистонда антитеррор операцияси бошланди


  • 20 Май, 2022
  • 234

Тожикистон ички ишлар вазирлигидан берилган хабарда ижтимоий-сиёсий ҳолатни беқарорлаштириш учун жиноий тўда аъзоларининг кеча Душанбе-Кулма автойўлининг Рушандан ўтувчи қисмини ноқонуний бекитиб қўйганлиги айтилди.

Хабарда жиноий тўда аъзолари террор ташкилотларининг дастагида хориждан қурол ва ўқ-дорилар билан таъминланганлиги, бундан ташқари терактлар ва бошқа фитналарни амалга ошириш учун хорижий ёлланма аскарларни ҳам ўз таркибига қўшганлиги таъкидланиб, бунинг конституциявий тизимга қарши теракт эканлиги, жиноятчилар хавфсизлик хизматининг қуролларини таслим қилиш ҳақидаги талабларига бўйсунмасдан қуролли қаршилик кўрсатишга уринаётганлиги қайд этилди.

Рушан вилоятида халқаро террор ташкилотлари тарафидан ташкил этилган ва молиялаштирилган жиноий тўда аъзоларининг фаолиятида террор жиноятлари белгилари кўринаётгани айтилган хабарда “Шу сабабли ватандошларнинг хавфсизлигини ва жамоат тартибини таъминлаш, Душанбе-Кулма халқаро автойўлида транспортларнинг тўсиқсиз ҳаракатини таъминлаш учун хавфсизлик хизматлари томонидан автойўлнинг бу бўлимида террорга қарши операция бошланди” дейилган.

2021 йил ноябрь ойида Тоғли Бадахшон автоном вилоятида 30 ёшли Гулбиддин Зиёбековнинг полиция томонидан отиб ўлдирилиши ортидан норозилик намойишлари бошланганди. Намойишчилар ушбу ўлимдан айбдорларнинг адолатли жазоланишини талаб қилишмоқда.

Баъзи намойишчилар Душанбе-Кулма автойўлининг бир қисмини бекитиб, бунинг ортидан хавфсизлик кучлари ва намойишчилар ўртасида тўқнашувлар юз берди. 


Бошқа мақолалар