Қозоғистон чекловларни олиб ташлади


  • 5 Декабрь, 2023
  • 110

Қозоғистон хорижий авиакомпанияларга қўйилган чекловларни олиб ташлади. Қозоғистон ҳукумати хорижий авиакомпанияларга қўйилган бутун чекловлар бекор қилинганлигини маълум қилди.

Қарорга мувофиқ хорижий авиакомпаниялар частота ва самолёт турларида чекловларсиз Қозоғистоннинг катта шаҳарларидаги аэропортларга парвоз қилишлари мумкин. Бу ҳолат ўлкадаги билет нархларининг арзонлашиши, рақобатни орттириши ва сайёҳлик оқимини кучайтириши мумкин. Лекин ўлкада фаолият кўрсатаётган миллий авиакомпанияларга босим бўлишидан хавотир олишмоқда.

Олинган қарор билан Астана, Алмати, Ақтау, Ақтўбе, Қарағанда, Кўкшетау, Павлодар, Петропавловск, Семей, Тараз, Туркистон, Уст-Каменогорск ва Чимкент аэропортларида чекловлар бекор қилинади.

Ўрта Осиёда, хусусан Ўзбекистон ва Қозоғистонда граждан авиация соҳасини ривожлантириш учун турли дастаклар кўрсатилмоқда. Янги авиакомпаниялар ташкил этилмоқда. Келгуси йил Қозоғистонда арзон нархли авиакомпания қурилиши режалаштирилган.


Бошқа мақолалар