- 2023-06-16
Ўзбекистонда коронавирус билан касалланганлар сони 4 нафарга етди.
Республика соғлиқни сақлаш вазирлиги хабарига кўра, коронавирус билан касалланган аёлнинг ўғли ва қизида ҳам вирус аниқланган.
Тўртинчи ҳолат эса 15 март куни Истанбулдан Тошкентга учиб келган Ўзбекистон ватандошида кузатилган.
Врачлар ва мутахассислар ўрнатилган стандартларга мос ҳолда даволаш ишларини олиб бормоқда. Вирус тарқалиб кетишининг олдини олиш бўйича профилактика ишлари олиб борилмоқда.
Аввалроқ, вирус аниқланган илк хаста 13 март куни касалхонага жойлаштирилгани ҳақида маълумот берилганди. У Париждан 11 март куни учиб келган эди. Ҳозирги вақтда унинг 10 нафар қариндошлари карантинга олинган.
Бундан ташқари у билан бир рейсда келган 23 нафар йўловчи ва 11 март куни пойтахт аэропортида ишда бўлган 69 нафар чегара хизматлари, божхона ва аэропорт ходимлари карантинда қолмоқда.
Аёл истиқомат қиладиган кўп қаватли уйдаги хонадонида дезинфекция ўтказилиб, 230 нафар қўшнилари тиббий назорат остида қолмоқда.