- 2015-08-10
Марказий сайлов комиссиясининг йиғилишида 20 ноябрь куни ўтказилган президентлик сайловининг расмий натижалари маълум қилинди.
Марказий сайлов комиссияси раиси Нурлан Абдиров “Кеча биз дастлабки натижаларни эълон қилдик. Энди барча овозлар ҳисоблаб чиқилганидан кейин 20 ноябрь куни ўтказилган президентлик сайловининг расмий натижаларини маълум қиламиз. Сайловда иштирок этганлар 8 миллион 300 минг 46 нафарни ташкил этиб, бу умумий сайловчиларнинг 69,44%дир.
Сайлов натижаларига кўра номзодлар қуйидагича овоз тўплади:
Қарақат Абден - 206 206 овоз ёки 2,6%;
Нурлан Ауесбаев - 176 116 овоз ёки 2,22%;
Жигули Дайрабаев - 281 641 овоз ёки 3,42%;
Мейрам Қажикен - 200 907 овоз ёки 2,53%;
Қосим-Жўмарт Тўқаев - 6 456 492 овоз ёки 81,31%;
Салтанат Турсинбекова - 168 731 овоз ёки 2,12%”, деб хабар қилди.
Шу тариқа Қосим-Жўмарт Тўқаев Қозоғистон президенти этиб сайланди.
Марказий сайлов комиссияси Қосим-Жўмарт Тўқаевни Қозоғистоннинг сайланган президенти сифатида рўйхатдан ўтказди. Президент учун қасамёд қабул қилиш куни этиб 26 ноябрь санаси белгиланди.