- 2020-01-16
Обама Украинага ҳарбий вертолёт, самолёт ва қўшин жўнатган Россияни “Украинага ҳарбий тажовузнинг оқибатлари бўлади” деб огоҳлантирди.
АҚШ президенти Обама Украинада сўнгги вақтларда юз берган воқеалар борасида гапирди. АҚШнинг Украинадаги жараёнларни яқиндан кузатиб бораётганлигини айтган Обама Украина халқининг ўз келажакларини ўзлари ҳал қилиш ҳуқуқига эга эканликларини таъкидлади. Обама “Европалик шерикларимиз билан бирга ўлкада юз бераётган шиддатли воқеаларнинг тугатилиши бўйича позициямизни билдирдик ва украиналикларга вазиятдан тинчлик билан чиқиш йўлларини излашини ҳамда баҳор ойларида сайлов ташкил қилишларини тавсия қилдик” деди. Бир неча кун аввал Россия президенти Путин билан кўришганини айтган Обама ўлкадаги барқарорлик нафақат Украина учун балки Россия учун ҳам фойдали эканлигини билдирди. Россия тарафидан Украинага ҳарбий аскарлар киритилиши қаттиқ хавотир уйғотишини таъкидлаган Обама “Украинанинг суверенитети ва дахлсизлигига қарши қилинган ҳар қандай ҳаракат ўлканинг барқарорлигини бузади. Бу эса Украина, Россия ёки Европанинг манфаатига зид бўлади” деди. АҚШ президенти Обама бу тарз ҳаракатнинг Россиянинг Украина мустақиллиги ва дахлсизлигини ҳурмат қилиши борасидаги гапи билан бирга халқаро ҳуқуқ нормативларига ҳам зид эканлигини маълум қилди.
Россияни огоҳлантирган АҚШ президенти Барак Обама “АҚШ Украинага қарши юритилган ҳарбий ҳаракатнинг жавобсиз қолмаслиги учун халқаро жамоатчилик билан бирга бўлади” деб гапирди.