- 2012-12-30
Россиянинг “Газпром” компанияси Германиянинг “Siemens” ширкати газ насос бирликларини компрессор станциясига ўз вақтида қайтармаганлиги сабабли “Nord Stream” қувури орқали газ оқимини камайтирганини маълум қилди.
“Газпром” баёнотида “Шимолий оқим газ қувури шу онда кунига 100 миллион кубометр газ ўтказмоқда” деди. “Газпром” кунлик 167 миллион кубометр газ ўтказишни режалаштирган бўлиб, ҳозирги кунда бу кўзлангандан 40%га кам.
“Газпром”га кўра, “Siemens” тарафидан компаниянинг Санкт-Петербург яқинидаги Виборгдаги Портова компрессор станциясидан таъмирлаш учун олинган 8 газ насосидан 5 таси ўз вақтида қайтариб берилмаган.
Бундан ташқари, насослар газ қувурига уланганида моторлар яхши ишламагани учун муаммолар юзага келган ва бу ҳам “Ростехнадзор” тарафидан ишлатилиши тақиқлаб қўйилишига сабаб бўлди.
“Газпром” маълум қилишича, ҳозирги кунда фақатгина 3 та газ насоси фойдаланишга яроқли. Болтиқ денгизи остидан ўтадиган ва рус газини Европага етказадиган “Nord Stream” (Шимолий оқим) газ қувури Портовани Германиядаги Грайфсвальдга боғлайди. У Европа бозорига йилига 55 миллиард кубометр газ етказиб беради.