- 2016-02-10
Эрон Бош қўмондон ёрдамчиси генерал Месуд Жазоирий ИШИДнинг МРБ (CIA) тарафидан қурилганлигини исботлайдиган ҳужжатлар борлигини айтди.
“Россия овози” радиосининг хабарига кўра, Жазоирий расмий ҳужжатларга асосланган интервьюсида “Вашингтон ўзини гўё ИШИДга қарши кураш олиб бораётгандек кўрсатаётган бир вақтда бу террористик ташкилотнинг МРБ маҳсулоти эканлигини тасдиқлайдиган ҳужжатлар топилмоқда” деди.
Эронлик генерал “Коалицион қурилган ондан эътиборан АҚШ қуролли кучларининг ИШИДга қурол ва униформа етказиб бериши унинг қураш борасидаги гапларининг ёлғон эканлигини исботламоқда” деб гапирди.
ИШИДга қарши курашда Эроннинг роли ҳақида гапирган Жазоирий “Эрон Ироқдаги терроризмни таг-томири билан йўқотиш учун Ироқ ҳукумати ва халқига инсоний бурчлари доирасида бутун ишларни қилмоқда” деди.
Сентябрь ойи ўрталарида Вашингтоннинг ИШИДга қарши курашдаги ҳамкорлик таклифини Теҳрон рад этгани билдирилганди. Шунда Эрон раҳбарияти АҚШнинг террористик ташкилотга қарши ҳамкорлигига тайёр эмаслигини айтишганди.