Эронда қўш теракт!


  • 7 Июнь, 2017
  • 848

Эрон пойтахти Теҳрон бугун эрталаб қўш теракт билан ларзага келди. Эронда парламент биноси билан Ҳумайний мақбараси олдида бир вақтда қўш теракт амалга оширилди. Теҳрондаги бу терактларда 12 киши ўлди, 35 киши жароҳат олди. Учинчи терактнинг олди олинди. Парламентдаги гаровга олинганлар қутқарилди, 4 террорист ўлдирилди. Террористларнинг мажлисга хотин киши кийимида келганликлари маълум бўлди.

Парламент биносига ҳужум қилганлар хавфсизлик кучлари тарафидан ўлдирилганлиги, бир террорист эса устидаги бомбани портлангани айтилди. Эрон парламенти ва Ҳумайний мақбарасига айни вақтда амалга оширилган терактда 12 киши ҳалок бўлиб, 35 киши жароҳат олган. Эрон парламентидаги тўқнашув ва гаровга олинганларни озод қилиш операцияси бир неча соат давом этди. Парламентдаги тўрт террористнинг ўлдирилиши билан операция ниҳоясига етди. Теракт ниҳоясига етиши билан Эрон президенти Ҳасан Руҳоний парламентга келди.

Эрондаги қўш теракт учун жавобгарликни ДАИШ ўз зиммасига олди. Эрон хавфсизлик кучлари халқни жамоат транспорт воситаларидан, автобус ва поезд бекатларидан узоқроқ туришга чақирди. 

Теҳрон депутати Илёс Ҳазратий террористларнинг иккитаси калашников автомати, биттаси тўппонча билан қуролланганини маълум қилди.

Эрон разведка вазирлиги ҳужумлар террористик гуруҳлар тарафидан амалга оширилганлигини хабар берди.

Оятуллоҳ Ҳумайнийнинг Теҳрондаги мавзолейи олдида парламентга ҳужум билан айни вақтда жонли бомба портлаши содир бўлди. Жонли бомбанинг аёл киши эканлиги айтилмоқда.


Бошқа мақолалар