- 2013-04-05
Европа иттифоқининг пойтахти Брюсселда хавфсиз қароргоҳ қурилаётгани ва бу учун 8 миллион евро сарфланиши иддао қилинди. Иддаоларга кўра, тахминан 100 кишини ўз ичига оладиган даражада қурилади ва ичкарига давлат бошчиларининг телефонлари ва соатлари ҳам киритилмоайди. Европа иттифоқи ушбу қароргоҳ орқали “рус ёки бошқа яширин тингловчилардан” сақланишни мақсад қилмоқда.
ЕИ Бельгия пойтахти Брюсселда хавфсиз қароргоҳ қуриш учун ҳаракатни бошлади. 2024 йилагача қуриб битказиладиган қароргоҳ Европа кенгаши мажмуаси ичида жойлашади.
“Euobserver”нинг хабарига кўра, Европа иттифоқи бошчиларининг махфий шаклда учраша оладиган қароргоҳни қуриш учун 8 миллион евро сарфланади.
Бу қароргоҳда йиғилиш зали офлайн бўлиб, фақатгина таржима кабиналарига кабеллик микрофонлар ўрнатилади.
Ҳам зал, ҳам таржима кабиналарини ичкаридан келадиган электромагнит ва радио тўлқинларнинг ташқаридан тутилишининг олдини олиш учун “НАТОнинг сертификатли изоляция қафаси” билан қопланади. Ичкарига киришни истаган ҳар бир одамнин, ҳатто фаррошларнинг ҳам махсус рухсатномага эга бўлиши шарт.
Зал ҳар қандай яширин тинглаш жиҳозини аниқлаш ва зарарсиз ҳолга келтириш учун йиғилишлардан аввал ва кейин текширилади. У ерга кирувчи ҳар бир одамдан телефон, ноутбук, ақлли соат, электрон калит ва эшитиш жиҳозларини овоз ўтказмайдиган жавонларда қолдирилиши талаб этилади.