Моданинг сўнгги “қийқириғи”


  • 30 Апрель, 2024
  • 99

Мода оламида ҳар куни ажойиб-ғаройиб янгиликлар бўлиб туради. Энг сўнггиси янги бозорга чиққан ва бозори чаққон бўлган “сийдик доғи бор жинси” модадаги жинниликни яна бир бор намойиш қилди. 608 доллар (тахминан 270 минг тенге) бўлган бу янгилик тортишувларга сабаб бўлди.

Мода оламида буюртмачилар дизайнлаган ғаройиб буюртмалар қаторига яна бири қўшилди. Янги чиққан ва сотиш рекордларини ўрнатган сийдик доғи бор жинсилар харид қилишни яхши кўрувчиларни икки гуруҳга бўлди.

Ушбу жинси илк бор ўтган йил Миландаги мода ҳафталигида намойиш этилганди. Жорий йилда сотувга чиққан жинси 608 доллар нарх билан савдо токчаларига қўйилди ва бозори чаққонлашиб кетди.

Жинсининг белдан паст қисмининг тўқ рангда бўлиши ва бунинг иштонини ҳўллаб қўйгандек кўриниши одамларда турлича фикр уйғотди. Ушбу дизайнга кўпгина харидорлар бир маъно бера олишмади. Ижтимоий тармоқ фойдаланувчилари “Кейинги сафар энди катта ҳожатини чаплаб олгани чиқса керак”, “Нима кераги бор бундай буюртмаларнинг” дея изоҳ қолдиришди.

Бундан бироз аввал АҚШлик қизиқчи Тим Робинсон бу борада бир ҳазил қилганди. Кўпчилик томонидан буюртмадаги ғоя муаллифи айнан ушбу комик эканлиги иддао этилди. Робинсон эркакларнинг бироз паришонхотир эканликларини ҳаспўшлашга ёрдамчи бўлиш учун ифлос либос сотадиган бир интернет сайти фикрини ўртага ташлаганди.


Бошқа мақолалар