2023 йилги нафақа, энг кам иш ҳақи ва ОҲК миқдори маълум бўлди


  • 25 Августь, 2022
  • 356

Қозоғистон молия вазирлиги томонидан “2023-2025 йилги республика бюджети ҳақида”ги қонун лойиҳаси тайёрланди. Ҳужжат расмий сайтда эълон қилинди.

Лойиҳага кўра, 2023 йил 1 январдан эътиборан:

Энг кам иш ҳақи миқдори 60 минг тенгени ташкил этади;

Энг кам давлат базалик нафақа миқдори 21 907 тенге;

Энг кам нафақа миқдори 53 076 тенге;

Турли ижтимоий тўловлар, жарималар, солиқлар учун ойлик ҳисоблаш кўрсаткичи (МРП) 3 450  тенге;

Базалик ижтимоий тўловларни амалга ошириш учун ойлик яшаш минимуми 40 567 тенгени ташкил этади.

Бундан ташқари ҳужжатга кўра, ёши ва хизмат қилган йили бўйича белгиланган нафақа миқдори 2023 йил 1 январдан 10,5%га ошади.

Қонун лойиҳаси 2022 йил 8 сентябргача оммавий муҳокама учун сайтга жойлаштирилган.


Бошқа мақолалар