Ўзбекистондан АҚШга рад жавоб


  • 11 Май, 2021
  • 410

АҚШ нашрларида ўрин олган аскар ва ҳарбий аслаҳаларни жойлаштириш учун Ўрта Осиё ўлкаларида ҳарбий базага эҳтиёж сезаётганлиги борасидаги хабарларга Ўзбекистон мудофаа вазирлигидан жавоб келди. Вазирлик бундай ҳолатнинг мумкин эмаслигини қатъий тил билан маълум қилди.

АҚШ нашрларида айтилган иддаоларга кўра, АФғонистондан қайтган аскарларнинг Толибонларни жиловлаб туриши учун қўшни ўлкалар Тожикистон ва Ўзбекистонда ҳарбий база қурилади. Бу хабарларнинг ортидан Ўзбекистон Мудофаа вазирлиги жавобан Ўзбекистонда хорижий аскар ва ҳарбий иншоотлар қурилиши ва жойлаштирилиши мумкин эмаслигини билдирди.

Баёнотда бундан ташқари Ўзбекистон қуролли кучларининг хорижий операцияларга ва ҳарбий тўқнашувларда иштирок этмаслиги ўлканинг мудофаа сиёсатининг бош тамойилларидан эканлиги таъкидланди. 


Бошқа мақолалар