Малайзияда “Аллоҳ” дейиш тақиқланди


  • 23 Июнь, 2014
  • 1151

Малайзия Федерал суд маҳкамаси ғайримуслимларнинг “Аллоҳ” калимасини ишлатишларига оид аввал берилган қарорни қонунлаштирди.

Қарор билан бирга малайзиялик христианларнинг “Аллоҳ” калимасини ишлатиши олий суд тарафидан жиноят деб эътироф этилди.

2007 йили ўлкадаги христианлар тарафидан чоп этиладиган “Herald” газетасининг  “Аллоҳ” калимасини ишлатмаслигига оид қарор берилган ва 2009 йил октябрь ойида Тамйиз суди қарорни қонунлаштирганди.

Малайзиялик христианлар арабчадан малай тилига кириб келган “Аллоҳ” калимасининг фақат ислом динига оид эмаслигини маълум қилиб, калимани ишлатишга ҳақлари борлигини ҳимоқ қилишмоқда.

Мусулмонлар эса “Аллоҳ” калимасининг христианлар тарафидан ишлатиши ўлканинг 60%ини ташкил қиладиган мусулмонлар орасида тушунмовчиликлар келтириб чиқаришини ва динда ўзгаришларга олиб келиши мумкинлигини айтишмоқда. 9% аҳолиси христиан бўлган Малайзияда ҳиндуизм ва буддизм ақидасига эътиқод қилувчилар ҳам бор.


Бошқа мақолалар