Аргентина аҳолиси 47 миллиондан ошди


  • 20 Май, 2022
  • 189

Аргентинада ўтказилган аҳоли ҳисоблашнинг илк натижаларига кўра ўлка аҳолиси 47 миллиондан ошган. Аҳолининг 53% аёллар, 47% эса эркакларни ташкил этади. Аргентина миллий статистика ва саноқ институти (INDEC) ўлкада 18 майда ўтказилган аҳоли санашга доир илк натижаларни эълон қилди.

Бунга кўра, 2010 йили ўтказилган аввалги аҳоли санаш натижаларидан 7,2 миллионга ортиб, жами 47 миллион 327 минг 407 киши бўлиб қайд этилди.

Буларнинг 53%и аёллар, 47%и эса эркаклар экани маълум бўлди.

“INDEC” аҳоли санашнинг бошқа тафсилотларини 90 кун ичида маълум қилишини билдирди.

Аргентина президенти Альберто Фернандез “Twitter” орқали берган хабарида “Биз аргентиналиклар 47 миллиондан ортиқмиз! Бугун барчанинг интилиши орқасида янада яхши келажак сари меҳнат қилиш учун аниқ маълумотларга эгамиз” деди.


Бошқа мақолалар