Нақшбандий тариқати мансублари судланди


  • 1 Августь, 2016
  • 1340

Ўзбекистоннинг Бухоро вилояти Қоракўл туманида Нақшбандий тариқати мансуби сифатида танилган 15 киши ҳибсга олинди.

Дин ва сўз эркинлигида босимлари билан билинган Ўзбекистонда яна тортишувга сабаб бўлган бир қарор берилди. Бухоро вилоятининг Қоракўл туманида июнь-июль ойларида ўтказилган икки суд йиғилишида ўзларини Нақшбандий тариқатининг мансублари деб танитган 15 киши турли мудатларга қамоққа олинди.

“Озодлик” радиосининг хабарига кўра, бу тариқатнинг лидери сифатида аниқланган 4 кишининг ҳар бирига 4 йил қамоқ жазоси, қолган 11 кишининг ҳар бирига эса 4 миллион ўзбек сўми (800 долларга яқин) жарима белгиланди. Хабарда бу кишиларнинг “ноқонуний диний гуруҳ ташкил этиш”да айблангани билдирилди.

Бу кишилар Туркиядаги диний гуруҳлар билан алоқада бўлганликда айбланди. Суд қарорига кўра айбланувчилар Туркиядаги “Нақший” жамоатнинг маҳаллий гуруҳини ташкил қилган ва яширинча йиғилишлар ўтказишган. Ўзбек разведкаси уларни кузатди ва бир муддат озодликда юришларига имкон берди. Гуруҳ лидери суд куни айблов эълон қилингандан кейин ҳибсга олинди.

Тариқат мансубининг яқинларидан бири радио билан ёзма боғланиб “Уларнинг айблари нафс тарбияси ва яширинча зикр билан машғул бўлганларидир. Одамлар қийин иқтисодий шартлардан норози бўлган бир вақтда буларга бунчалик жарима белгиланишини тушуниш қийин” деди.

Бир инсон ҳуқуқларини ҳимоя қилувчи эса бу суднинг ўзбекистонда Нақшбандий тариқати мансублари устидан ўтказилган илк суд эканлигини айтди.


Бошқа мақолалар