Туркистон билан Фарғона алоқа ўрнатди


  • 10 Октябрь, 2022
  • 194

Туркистон вилояти ва Ўзбекистоннинг Фарғона вилояти ҳокимияти вакиллари учрашиб, бизнес ва сайёҳлик форуми ўтказишга келишдилар.

Бу ҳақда Туркистон вилояти ҳоким ўринбосари Арман Сабитов Фарғона вилояти ҳоким ўринбосари Хуршиджон Аҳмедов билан учрашувида маълум қилди. Бундан ташқари, томонлар алоқаларни икки томонлама ривожлантириш бўйича келишув имзолашди.

Фарғона вилоят ҳокими ўринбосари Хуршиджон Аҳмедов Туркистоннинг сайёҳлик потенциалини юқори баҳолади. Учрашув давомида у туркистонликларни Фарғона вилоятининг қишлоқ хўжалиги ва тадбиркорлик соҳаларидаги юутуқлари билан таништирди. Ўзбекистон вакилининг сўзига кўра, улар тарихий шаҳримиз билан алоқаларни мустаҳкамлашлари керак. Фарғонанинг сайёҳлик соҳасидаги  бизнесменлари туркистонлик тадбиркорлар билан икки томонлама келишув имзолашга тайёр эканликларини билдиришди. Дастлабки режаларга кўра, ушбу келишув ҳажми 10 миллион долларни ташкил этади.

Фарғона вилояти делегацияси Туркистон вилоятининг сайёҳлик потенциали билан танишиш учун махсус келишди. Улар икки кун давомида муборак жойларни зиёрат қилиб, саноат ва маданият объектларини кўздан кечиришди. 


Бошқа мақолалар