Вилоят ҳокимига янги ўринбосар


  • 8 Декабрь, 2023
  • 131

Туркистон вилояти ҳокимига биринчи ўринбосар сифатида Зулфухар Жолдасов тайинланди. Бу ҳақда вилоят ҳокимияти матбуот хизмати хабар берди.

Жолдасов Зулфухар Сансизбаевич 1976 йили туғилган. Маълумоти олий. Қозоқ давлат университетининг ҳуқуқшунос мутахассислигини ва Қарағанда давлат университетининг экология ихтисослигини тамомлаган.

Меҳнат фаолиятини прокуратурада бошлади. Бундан ташқари атроф-муҳитни ҳимоя қилиш, энергетика, экология, геология ва табиий ресурслар вазирликларида раҳбарлик лавозимларида ишлади. Бунгача Қозоғистон республикаси ҳукумати аппаратида вилоятларни ривожлантириш бўлимида инспектор лавозимида ишлаб келган.

Зулфухар Жолдасов биринчи ўринбосар сифатида архитектура ва шаҳарсозлик бошқармалари, йўловчи транспорт ва автомобиль йўллар, энергетика ва коммунал хўжалик, мобилизация тайёргарлиги, ҳудудий мудофаа ва граждан ҳимояси масалаларини мувофиқлаштиради. 


Бошқа мақолалар