- 2022-12-23
Ўтган йили 10 йил қамоқ жазосига ҳукм этилган Кентау шаҳрининг собиқ ҳокими Даурен Махажанов қамоқдан чиқарилди.
Эслатиб ўтамиз, Даурен Махажанов жуда катта миқдорда пора олиш айби билан қамалган эди.
Алмати шаҳри, Алмати ва Жетису вилоятлари жазони ўташ департаменти матбуот хизмати Даурен Махажановга қамоқ жазоси жарима билан алмаштирилганлигини маълум қилди.
Матбуот хизмати “Бу Қапшағай судининг жорий йил 8 сентябрдаги қарорига асосан қабул қилинди. Маҳкум Даурен Махажанов Заречний посёлкасидаги 57-рақамли жазони ўташ муассасасидан чиқди” деб хабар берди.