Бензема илк бор “Олтин тўп” соҳиби


  • 18 Октябрь, 2022
  • 29

Мадриднинг “Реал” футбол клубининг француз ҳужумчиси Карим Бензема ўз карьерасида илк бор “Олтин тўп” соҳибига айланди. Ушбу мукофот ҳар йили “France Football” журнали томонидан йилнинг энг яхши футболчисига берилади.

Ўтган мавсумда ҳужумчи Испания чемпионатининг 32 матчида 27 та гол уриб, 12 та натижали узатмалар амалга оширган. Бундан ташқари, Бензема чемпионлар лигасининг 12 матчида 15 та гол ва иккита ассистентлик билан ўзини кўрсатди. Унинг кўпгина урган голлари жуда муҳим бўлиб, жамоани финал босқичига олиб чиқишда асосий ролни ўйнади.

“Реал” таркибида Карим Бензема Испания чемпиони, чемпионлар лигаси ғолиби бўлди. Жорий мавсумнинг бошида Бензема Европа суперкубоги соҳибига ҳам айланганди.

Карим Бензема тарихда “Олтин тўп” соҳибига айланган бешинчи француз футболчисига айланди. Унгача ушбу мукофотни Раймон Копа (1958), Мишель Платини (1983, 1984, 1985), Жан-Пьер Папен (1991) ва Зинедин Зидан (1998) олганди.


Бошқа мақолалар