Украинада 1,5 миллион киши электрсиз қолди


  • 24 Октябрь, 2022
  • 162

Россия Украинадаги энергетика иншоотларига уюштирган ракета ҳужуми натижасида 1,5 миллион украиналикнинг электрсиз қолгани аниқланди.

Украина президенти офиси раис ёрдамчиси Кирило Тимошенко ижтимоий тармоқ орқали “Ишғолчилар асосий структураларимизга яна шиддатли ҳужум уюштирди. Душман ўлкамизнинг турли минтақаларидаги энергетика иншоотларига ҳужум қилишда давом этмоқда” деб маълум қилди.

Тимошенко “Хмельницкий шаҳрида 672 минг, Миколаевда 188 минг, Волинда 102 минг, Черкасда 174 минг, Ровнода 61 минг, Кировоградда 61 минг, Одессада 10 минг украиналик электрсиз қолди” деди.


Бошқа мақолалар