“Boeing” самолёт буюртмаларида “Airbus”дан ўзиб кетди


  • 6 Декабрь, 2014
  • 1029

“Airbus” жорий йилда ноябрь ойи охиригача ўтган вақтда 1031 самолётга буюртма олганини хабар берди.

“Airbus”нинг азалий рақиби “Boeing” эса йил бошидан декабрь ойи бошигача 1274 самолётга буюртма олди. Икки гуруҳдан берилган интервьюларга кўра, йил ичида самолёт буюртмаларини бажариш борасида ҳам “Boeing” биринчи ўринда келмоқда. “Boeing” йил ичида 647 та самолёт ишлаб чиқарган бўлса, “Airbus” 554 та ишлаб чиқарди.

“Airbus” ноябр ойида олган 249 та самолёт буюртмаси билан “Boeing” билан орасидаги фарқ бироз қисқариб, 25 та A350-900, 25 та A330 жами 50 та узоққа уча оладиган самолётга буюртма олди.

Сўнгги буюртмалар билан “Airbus” энг кўп ишонадиган A350 типли самолёт сотишлари 778 га етди. Шу кунгача 41 ҳаво йўли ширкати A350 учун буюртма берди.


Бошқа мақолалар