- 2015-05-05
Бугун 8 ноябрь куни ер аҳолиси ой тутилишини кузатишлари мумкин. Ушбу ҳодиса “қонга бўялган ой” (кровавая луна) деган сирли ном билан аталади. Мутахассисларнинг айтишича, ушбу ҳодисани оддий кўз билан ҳам кузатиш мумкин.
Тутилиш вақтида қуёш, ер ва ой бир чизиқда саф тортади. Шу сабабли ер шарининг сояси ойга тушиб уни тўқ қизил рангга бўяйди. Шу сабабли ҳам “қонли, қонга бўялган” атамалари ишлатилади. Бундай ҳодиса камдан кам юз беради. Шунинг учун бунга қизиқиш жуда юқори. Ушбу ҳодисани сайёрамизнинг кўпчилик аҳолиси кузатиши мумкин. Қозоғистонда эса тутилишни ўлканинг ғарбий вилоятларидан бўлак барча вилоятларда кузатиш мумкин.
Ой тутилиши Астана вақти билан соат 16:30 дан бошланади. Тутилишни яққол кузата олиш учун шаҳардан ташқарига чиқиш тавсия этилади. Кейинги бу каби ой тутилиши 2025 йил март ойида юз беради.