- 2022-02-26
Украинага асал ойи учун келган жуфтлар лагерда гулхан ёқишди. Гулхан лагер ҳудудида иккинчи жаҳон урушидан қолган бомбанинг портлашига сабаб бўлиб, натижада келин оғир яраланди. Укаси ҳалок бўлди.
Англиянинг Беркширида яшайдиган Лидия Макарчук (31 ёш) Норберт Варга (43 ёш) билан турмуш қуриб, асал ойи учун Украинанинг Венгрия чегарасидаги Карпат тоғларига саёҳат қилдилар.
Украиналик Макарчук тоғда лагер қуриб, гулхан атрофида оиласи ва дўстлари билан суҳбатлашиб ўтирган вақтда тўсатдан кучли портлаш содир бўлди.
Укаси портлаш оқибатида ҳалок бўлиб, келин эса шарапнел парчалари тегиши туфайли оғир шаклда жароҳат олди.
Қўллари ва оёқлари парчаланган келин ойнинг охиригача касалхонада даволанади. Макарчук кейинчалик Венгрияга ўтиб кўзини даволатиши, ундан кейин Англияга қайтиши кутилмоқда. Ҳеч қандай суғуртаси бўлмаган келинни кўплаб жарроҳлик амалиётлари ва катта сарф-харажатлар кутмоқда.
Портлашга иккинчи жаҳон урушидан қолган бомба сабаб бўлгани аниқланиб, унинг лагердаги гулхан ёқилган жойда кўмилиб қолгани тахмин қилинмоқда.