Европа иккига бўлинди


  • 9 Октябрь, 2023
  • 120

Европа парламентининг ирландиялик депутати Клэр Дейли Европа комиссияси раиси Урсула фон дер Лейернинг “Европа иттифоқи Исроилнинг ёнида” деган сўзларига норозилик билдирди. Дейли “Ўзингизни ким деб ўйлаяпсиз? Сиз бу лавозимга сайланганингиз йўқ ва Европа иттифоқининг ташқи сиёсатини белгилашга ҳуқуқингиз йўқ” деди.

Европа комиссияси раиси Урсула фон дер Лейер Исроилни қўллаб қувватлаб “Хамас террористлари бегуноҳ аёл ва болаларни ўлдириб, Исроилнинг юрагига зарба берди. Исроилнинг бугун ва келгуси кунларда ўзини ҳимоя қилишга ҳаққи бор. Европа иттифоқи Исроилнинг ёнида” деди.

Унинг бу сўзларига Европа парламентининг ирландиялик депутати Клэр Дейли қарши чиқди. Х ижтимоий тармоқ орқали Урсуланинг бу сўзларини “Ўзингизни ким деб ўйлаяпсиз? Сиз бу лавозимга сайланганингиз йўқ ва Европа иттифоқининг ташқи сиёсатини белгилашга ҳуқуқингиз йўқ” дея танқид қилди.

Европанинг Исроилнинг ёнида эмаслигини таъкидлаган Дейли “Бизнинг номимиздан гапирманг. Биз тинчлик тарафдоримиз. Айтадиган арзийдиган гапингиз бўлмаса, чакагингизни ёпинг” деб ёзди.


Бошқа мақолалар