Турк давлатлари кенгаши бошланди


  • 11 Ноябрь, 2022
  • 173

Ўзбекистоннинг тарихий Самарқанд шаҳрида турк давлатлари ташкилоти давлат раҳбарларининг тўққизинчи саммити бошланди.

Ўзбекистон президенти Шавкат Мирзиёев мезбонлигида “Турк маданияти учун янги давр: Ҳамкор ривожланиш ва равнақ сари” мавзусида Самарқандда ташкил этилган турк давлати ташкилоти давлат раҳбарларининг тўққизинчи саммити арафасида президентлар умумий расмга тушдилар.

Конгресс марказида олинган фотосуратда Туркия президенти Ражаб Тоййиб Эрдўғон, Ўзбекистон президенти Шавкат Мирзиёев, Озарбайжон президенти Илҳом Алиев, Қозоғистон президенти Қосим-Жўмарт Тўқаев ва Қирғизистон президенти Садир Жапаров билан кузатувчи ўлкалар Туркманистон миллий кенгаши халқ маслаҳати раиси, собиқ Туркманистон президенти Гунбангули Бердимуҳаммедов ва Венгрия бош вазири Виктор Орбанлар ўрин олди.


Бошқа мақолалар