- 2017-12-23
Франция сенатининг Озарбайжонга қўйган густоҳ санкцияларига Бокудан жавоб кечикмади. Озарбайжон миллий мажлис халқаро алоқалар ва парламентлараро алоқалар комиссияси ўлкада фаолият кўрсатаётган Франция ширкатларини чиқариб юбориб, Франция билан дипломатик алоқаларни узиш бўйича баёнотни қабул қилди.
Озарбайжон халқаро алоқалар комиссияси кеча Франция сенатининг санкция қўйиш ҳақида қарор қабул қилганига жавобан икки ўлка орасидаги сиёсий ва иқтисодий алоқаларни тўхтатиш, нефть ширкати Total ни ҳам ўз ичига олган бутун француз ширкатларини Озарбайжондан чиқариб юбориш ҳамда Каледония, Француз Полинезияси ва Корсиканинг мустақиллигини тан олиш учун ҳукуматга баёнот билан чиқди.
Сўнгги йилларда тўғридан-тўғри Елисей саройининг кўрсатмалари билан Францияда Озарбайжонга қарши фаолиятлар ортаётгани, Франциянинг халқаро ҳуқуқнинг норма ва этикетларига очиқча ҳурматсизлик кўрсатиб Озарбайжоннинг ҳудудий яхлитлиги ҳамда суверенитетига қарши адолатсиз одимлар ташлаётгани билдирилган баёнотда Франциянинг Озарбайжонга қарши олиб бораётган сиёсати туфайли икки ўлка алоқаларининг энг паст даражага тушиб, бутунлай тўхташга етиб келгани қайд этилди.